Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси тузилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Жамғарманинг асосий мақсадлари орасида:
• фонд соф активларининг бозор қийматининг ошиши;
• фонд акцияларини етакчи хорижий фонд биржаларида жойлаштириш;
• фонд активларига инвестицияларни жалб қилиш ва уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
• Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, фонднинг инвестиция активларида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.
Қарор билан бирга жамғарманинг устав фондини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхоналар ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланган.
Маълум қилинишича, жамғарма акциядорлик жамияти шаклида тузилиб, акцияларни оммавий жойлаштиришга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳисобланади.
Шунингдек, жамғарманинг 2030 йилгача бўлган инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунлари бўйича дивидендлар тўлашга йўналтирилади.