Ҳайдовчиларга жарима балларини текшириш учун онлайн хизмат ишга туширилди

Ҳайдовчилар жарима балларини my.gov.uz порталида текшириши мумкин. Бу ҳақда порталнинг телеграм каналида хабар берилди.

Ягона порталда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари ҳақида маълумот олиш хизмати ишга туширилди.

Хизмат орқали фойдаланувчи қуйидаги маълумотларни кўриши мумкин:

• тўпланган жарима баллари сони;

• қарор рақами ва санаси;

• баллар қўлланилишига асос бўлган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс модда ва бандлари.

Хизмат қандай ишлайди:

1. Аризачи Ягона порталдан рўйхатдан ўтади ёки тизимга киради.

2. Сўров юборилади.

3. Жарима баллари мавжудлиги E-Jarimaball тизими орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати базасидан автоматик текширилади.

 

 

Ўзбекистон