Қозоғистонда кафеда газ портлади: 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақмола вилояти, Щучинск шаҳридаги кафеда портлаш содир бўлиши оқибатида етти нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, 27-февралга ўтар кечаси турар-жой биносига бириктирилган кафеда газ портлаши содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнаётган бинодан саккизта газ баллонини олиб чиқиб кетишган.

Маълумотларга кўра, 26 киши тан жароҳати олган, улардан 7 нафари ҳалок бўлган (шу жумладан, 16 ёшли қиз). 13 нафари Бурабой туман касалхонасида даволанмоқда. Олти киши амбулатор кузатувга юборилган, — дейилади хабарда.

Беш нафар жабрланувчи шифокорлар ҳамроҳлигида ФВВ тез ёрдам машинасида Кокшетау шаҳрига етказилган.

Ўзбекистон