Кам таъминланган оилаларга газ ва электр учун пул берилади
Кам таъминланган оилалар учун газ ва электр энергия таъминотига бир марталик компенсация тўлаб берилади. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Унга кўра, мамлакат иситиш мавсумида бир марталик компенсация учун 370 млрд сўм ажратган. Бу маблағ 1.4 млн муҳтож оилани қамраб олади.
Октябрь охиригача «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Маҳалла уюшмаси ва ҳокимликлар эҳтиёжмандлар рўйхатини шакллантирадилар.
Компенсация:
• асосий рўйхат бўйича — унга «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
• қўшимча рўйхат бўйича — унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).
Компенсация йилда бир марта тўланади, миқдори – 270 минг сўм, 27 ноябрдан кейин ўтказилади.
Агар оила «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган бўлса, компенсация автоматик равишда ўша картага тушади.
Агентликнинг алоҳида эслатишича, бир мартали компенсация — давлатдан ягона ёрдам эмас. Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилалар яна электр энергияси ва газ истеъмоли ижтимоий меъёрдан ошганлиги учун ҳам компенсация олади.