Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди
Жанубий Корея парламенти президент Юн Сoк Ёлнинг импичментини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади, 85 нафари қарши чиқди. Эндиликда Президент лавозимидан четлаштирилади ва бош вазир президент вазифасини бажарувчига айланади.
Юн Сoк Ёл импичмент олдидан қилган ҳаракатлари учун узр сўради ва бошқа ҳарбий ҳолат жорий қилмасликка ваъда берди.
Аввалроқ, Жанубий Корея президентига қарши тергов бошланган, кейинчалик мамлакатадан чиқиши тақиқлангани ва офисида тинтув қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Жанубий Корея парламенти президент Юн Сoк Ёлнинг импичментини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
Парламентда бўлиб ўтган овоз беришда буни 204 нафар депутат қўллаб қувватлади, 85 нафари қарши чиқди. Эндиликда Президент лавозимидан четлаштирилади ва бош вазир президент вазифасини бажарувчига айланади.
Юн Сoк Ёл импичмент олдидан қилган ҳаракатлари учун узр сўради ва бошқа ҳарбий ҳолат жорий қилмасликка ваъда берди.
Аввалроқ, Жанубий Корея президентига қарши тергов бошланган, кейинчалик мамлакатдан чиқиши тақиқлангани ва офисида тинтув қилингани ҳақида хабар берган эдик.