Кремль Трампнинг Украина бўйича Путинга қўнғироқ қилганини рад этди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақида Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

Ҳеч қандай суҳбат бўлмади. Бу мутлақо ёлғон маълумот, деди Песков журналистларнинг тегишли саволига жавоб берар экан.

Аввалроқ The Washington Post нашри манбаларга таяниб, Путин ва Трамп 7 ноябрь куни телефон орқали гаплашгани ҳақида хабар берган эди.

Жаҳон