НАТО Шимолий Корея ҳарбийлари Россияга юборилганлигини тасдиқлади

НАТО нинг бош котиби Шимолий Корея ҳарбийлари Россия-Украина урушида иштирок этаётганлигини тасдиқлади. Бу ҳақида DW маълумот берди.

Иттифоқчилар Шимолий Корея қўшинларининг Россияга ўтказилишини тасдиқладилар, агар бу қўшинлар Украинадаги уруш учун мўлжалланган бўлса, бу Шимолий Кореянинг Россия томонидан олиб борилаётган ноқонуний урушни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ ҳолда вазиятнинг сезиларли даражада кескинлашганини англатади ва бу Россия фронтда катта йўқотишларга учраганининг яна бир далилидир, деди НАТО матбуот котиби Фараҳ Даҳлаллаҳ DW сўровига жавобан.

Унинг таъкидлашича, НАТО аъзолари ушбу масала бўйича альянс доирасида фаол маслаҳатлашмоқда ва Жанубий Корея ҳукумати билан вазиятни муҳокама қилмоқчи.

Аввалроқ, Шимолий Корея ҳарбийларининг урушга тайёрланаётгани ҳақида Жанубий Корея разведкасининг маълумотлари ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон