Ўзбекистонда саноат корхоналарининг электр ва газ истеъмоли лимитдан ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади

Ўзбекистонда, эндиликта саноат корхоналари электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Бу ҳақда 20 август куни президент ва тадбиркорлар учрашувида маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда тадбиркорлар билан учрашувда саноат корхоналари субъектларига электр энергияси ва газ лимитидан ошгани учун тарифларни пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларини маълум қилди.

Аниқланишича, бу борадаги қарор қабул қилинишига, тадбиркорларнинг кўплаб мурожаатлари сабаб бўлган.

Бундан буён лимит 20 фоиздан ошиб кетган тақдирда базавий тариф сақланиб қолади. Агар ортиқча 20% дан ортиқ бўлса, ортиқча тўлов ҳам 20% га ошади. Эслатиб ўтамиз, бунгача корхоналар лимитдан 10 фоизга ошиб кетгани учун икки баравар тўлаган.

Ҳабар қилинишича «юқори» ва «ўрта» тоифага кирувчи корхоналарга электр энергияси учун ойлик олдиндан тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади.

Бундан ташқари, бюджетдан ёки кредитлар бўйича қарздор бўлган корхоналарга жорий ҳисобварақлари блокланганига қарамай, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат берилади.

 

 

Иқтисодиёт