Москвада МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 7 октябрь куни Москва шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этганини маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, 8 октябрь куни бўлиб ўтадиган МДҲ саммитининг якуний тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Ҳамдўстликнинг барча мамлакатлари бир-бирини бирлаштирувчи мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган узоқ йиллик тарихий алоқаларга эга. Шундай бўлсада, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий ҳамкорликни оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятларни кўриб турибмиз, дейди вазир.
Шунингдек, транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, савдо учун шароит яратиш, дунёдаги можароларни ҳал қилиш, тинчлик ва фаровонлик учун бирлашиш каби масалаларга эътибор қаратишди.
Аввалроқ, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам Москва шаҳрига учиб кетгани ва МДҲ саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.