Москвада мигрантлар мобил телефонлари геолокацияси назорат қилинади

Россия Давлат Думаси Москвада ва Москва вилоятида мигрантларни рўйхатга олиш ва улар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

Янги тартибга кўра, 1 сентабрдан хорижликлар учун қуйидагилар мажбурий бўлади:

• яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш;

• бармоқ изларини топшириш (дактилоскопия); 

• биометрик фотосуратга тушиш; 

• мобил телефонлар геолокациясини назорат қилишга рухсат бериш.

Ушбу чоралар дипломатлар ва Беларус фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.

Володиннинг сўзларига кўра, мазкур механизм миграцион тартибни яхшилаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Тажриба ўзини оқласа, бу тизим бошқа минтақаларда ҳам жорий этилиши мумкин.

 

Жаҳон