Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан мукофотларни топширди

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Бугун Кўксарой қароргоҳида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев барчани Мустақиллик байрами шарафига ташкил этилган тадбирда, соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан табриклади.

Меҳнаткаш, фидойи юртдошиларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан. Бугун Ватанимизга жонкуяр, ўзини эл-юрт тақдирига дахлдор деб биладиган инсонлар янада кўпроқ керак. Бошқаларни, айниқса, ёшларимизни ортидан эргаштира оладиган, эртанги кунга ишонтирадиган, жамиятни бирлаштирадиган одамлар керак. Чунки эл ишончи, халқ бирлиги ва аҳиллиги кўзлаган марраларимизга эришишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, – деди Президент.

Шунингдек, йиғилишда бутун дунё бўйлаб тез ўзгариб бораётган вазият муҳокама қилиниб, ўсиб бораётган глобал рақобат ва келажак учун янги вазифалар қўйлди.

Ўзбекистон