Истанбулдаги Украина-Россия музокаралари бошланиши кутилмоқда
Россия президенти Путиннинг музокараларда қатнашмаслиги Украина билан тинчлик музокараларида ноаниқ вазиятни юзага келтирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Зеленский музокараларнинг кейинги тақдирини Туркия президенти билан учрашувдан сўнг ҳал қилишини билдирган.
Россия президенти Владимир Путин Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Украина билан юзма-юз тинчлик музокараларига шахсан қатнашмай, ўрнига маслаҳатчи, вазир ўринбосарлари ва ҳарбий разведка раҳбаридан иборат делегацияни юборди.
Хабарга кўра, Путиннинг музокарада қатнашмаслиги учрашув истиқболларини мавҳумлигича қолдирмоқда.
Россия делегацияси Истанбулда жиддий музокараларга тайёрлигини билдириб, Украинани музокарлар атрофида шоу кўрсатаётганлида айблаган.
Россия делегациясига президент маслаҳатчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилмоқда.
Музокаралар юзасидан АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўз муносабатини билдириб, агар «мақсадга мувофиқ бўлса», жума куни музокараларда қатнашишини айтган.