2022 йилдаги энг илғор технологиялар эълон қилинди
Массачусетс технология институти (MIT) экспертлари 2022 йилнинг энг илғор технологиялари ҳақида айтиб ўтди.
Йиллик бюллетенда олимлар тиббиёт, сунъий интеллект, физика, кимё ва фаннинг бошқа соҳаларидаги энг тренд технологияларни санаб ўтишди. Мутахассислар, биринчи навбатда, хавфсизлик паролларининг аста-секинлик билан йўқолишини башорат қилишди: «Aутентификациянинг янги шакллари ниҳоят улардан абадий қутулиш имконини беради». Муаллифларнинг таъкидлашича, кузатувнинг яхшиланиши олимларга COVID-19 вируси тарқалишини кузатиш, аломатларни тезда аниқлаш ва янги турларидан огоҳлантириш имконини берди.
Муаллифлар учинчи илғор технологияни энергия сақлашнинг янги усулини тақдим этишга тайёр бўлган темир асосидаги янги аккумулятор билан боғлашди. AlphaFold2 деб номланган нейротармоқ янги дориларни тезроқ ишлаб чиқишга ёрдам берадиган восита сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, мутахассислар безгакка қарши янги вакцинани аниқладилар, бу ҳар йили юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади.
Энг яхши технологияларнинг кейинги қаторида муаллифлар криптовалюта майнингида энергия сарфини камайтиришга ёрдам берадиган усулни танлашди, коронавируснинг янги штаммларига қарши Pfizer препаратини, янги термоядровий реакторларни, синтетик маълумотларга асосланган сунъий интеллектни мустақил ўрганиш усулини танладилар.