Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.