Наманганда 36 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик учун юборганлар аниқланди

Наманган вилояти Косон туманида яшовчи 36 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юборганлар аниқланди.

Маълум бўлишича, 5 апрель куни аёл ариза билан ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йил март ойида 32 ёшли аёл ва Н. исмли таниши билан бир гуруҳ бўлиб, уни Турикияга жўнатмоқчи бўлганини келтирган. Улар фуқарога бир йигитга ёқиб қолганини айтиб, Тошкент–Анталия йўналишида сохта билет олиб берган.

Аслида улар аёлни бошқа шаҳарда яшовчи М.га шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун 3000 долларга юборган. У 31 март куни Тошкент шаҳридан авиарейс орқали Туркияга жўнатиб юборилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар