Дунёда энг кучли армияга эга 10 та давлат маълум қилинди

YouTube’даги «The Infographics Show» канали мутахассислари 2022 йил бошида энг кучли қуролли кучларга эга давлатларни санаб ўтди.

Маълум қилинишича, улар орасидан, шуҳасиз, АҚШ ва Россия ўрин олган.

1. АҚШ. Мамлакат армияси 1,4 миллион ҳарбий ва захирадаги 846 минг кишидан иборат. Шунингдек, аксарият давлатлардан фарқли ўлароқ, АҚШ Қуролли кучлари замонавий техника билан жиҳозланган. Қўшин таркибида 761 та ҳужумчи, шунингдек, дунёдаги ягона яширин бомбардимончи самолёт бор.

Танклар сони бўйича Қўшма Штатлар дунёда учинчи ўринда туради, аммо моделларнинг ҳар бири замонавий ва жанговар. Ягона камчилиги уларнинг оғрилиги (100 тонна) ҳисобланади. Мамлакат ҳарбий-денгиз флоти дунёда тўртинчи ўринда, аммо жанговар тайёргарлиги энг юқори бўлганлардан бири: у 490 та кема, 11 та авиаташувчи, 10 та ҳужумчи самолёт ташувчи, 92 та эсминец, 68 та сувости кемасидан иборат.

Шу билан бирга, АҚШ армиясига салбий таъсир қиладиган иккита камчилик мавжуд. Булар рақобатбардош гипертовушли ракеталарнинг йўқлиги ва янги технологияларга катта сармоя киритилиши қийинлиги.

2. Россия. Мамлакатда ҳарбий хизматчилар сони 1 миллион кишини, резервдагилар 2 миллионни ташкил этади. Шу билан бирга, Россия армиясининг аксарияти муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат. Ҳарбий ҳаво кучлари бўйича мамлакат Хитойни ортда қолдиради, 4144 та ҳарбий самолёт, 789 та қирувчи самолётга эга. Шунингдек, мамлакатда 742 та ҳужумчи самолёт ва 538 та ҳужумчи вертолёт ҳам бор. Россия арсеналида 13 000 та танк бўлса-да, улардан фақат 2000 таси ҳарбий ҳаракатларга тайёр. Денгиз флоти дунёда иккинчи ўринда туради: кемаларнинг умумий сони 603 тани ташкил қилади.

3. Хитой. Мамлакат кучлари 2022 йилдаги дунёдаги энг йирик қуролли кучларга эга. Жумладан, у 2,2 миллион ҳарбий хизматчи, 510 минг захира кучларини ўз ичига олади. Хитой бошқа мамлакатларга қараганда энг йирик ҳарбий-денгиз флоти: 777 та кема, 79 та сувости кемаси ва 46 та фрегатга эга. Бундан ташқари, мамлакатда 50 та эсминец бор.

ХХР шунингдек, 3260 та самолёт, 1200 та қирувчи, 371 та ҳужумчи самолёт, 327 та зарба берувчи самолётдан иборат ҳаво кучларига эга. Шуни таъкидлаш керакки, ускуналарни модернизация қилиш муаммоси ҳарбий авиация билан ҳам боғлиқ.

4. Ҳиндистон. Мамлакатда 1,4 миллион ҳарбий хизматчи ва 1,2 миллион заҳирадаги кучлар бор. Бу Осиёда энг жанговар армиялардан бири саналади. Мамлакат битта самолёт ташувчи кемаси, шунингдек, 10 та эсминец, 13 та фрегат, 17 та сувости кемаси билан қуролланган. Бундан ташқари, Ҳиндистон энг муҳим савдо йўлининг чорраҳасида жойлашган бўлиб, бу унинг денгиз флотини мудофааси учун жуда муҳим қилади. Мамлакат, асосан, қурол импортига таянади, чунки ўзиники анча эскирган.

5. Япония. Конституцияси армиядан мудофаадан бошқа мақсадларда фойдаланишни тақиқлаганига қарамай, Япония учун вазият ҳозир анча таранг. Жумладан, мамлакат Хитойга таҳдид сифатида қарайди. Келажакда Япония АҚШнинг 200 га яқин F-35 ҳарбий самолётларига эга бўлади. Шунингдек, ҳозирда ҳукумат қуролли кучларга сармоя киритишни ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача оширишга ҳаракат қилмоқда.

6. Жанубий Корея. Мамлакат энг замонавий ва ниҳоятда кучли техника билан қуролланган. Жанубий Кореянинг мудофаа қобилияти ҳам доимий равишда ошиб бормоқда. Жумладан, армия 600 минг киши, захирада 3,1 миллион кишини ўз ичига олади. Шунингдек, 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган барча эркаклар 21 ойдан 24 ойгача давом этадиган ҳарбий хизматни ўташи шарт. Янги технологиялар орасида Жанубий Кореяда учувчисиз жанговар дронлар мавжуд, яқин йилларда мамлакат ўзининг биринчи енгил самолёт ташувчи кемасини ишга туширишни режалаштирмоқда ва Шимолий Корея артиллериясини йўқ қилишга мўлжалланган баллистик ракеталар арсеналини қурмоқда.

7. Франция. Мамлакат армия кучи бўйича Европада Россиядан кейин иккинчи ўринда туриши айтилган. Бироқ айнан Россия Франция армиясига сармоя киритади. Бундан ташқари, мамлакатда яхши тайёрликка эга денгиз флоти мавжуд: у Европа давлатлари орасида энг жанговари ҳисобланади. Шундай қилиб, Франция битта авиаташувчи, 11 эсминец, 10 сувости кемаси, 11 та фрегат ва учта вертолёт ташувчи билан қуролланган. Шунингдек, келажакда армия таркибига янги жанговар танклар ва жангчилар қўшилади.

8. Буюк Британия. Қурол-яроқ ҳаражатлари камайиб бораётганига қарамай, мамлакат ядро арсенали ҳамон рақобатбардош. Бундан ташқари, расмийлар баллистик сувости кемаларига сармоя киритмоқда.

9. Бразилия. Ҳозирда мамлакат қуролли кучларида 334,5 минг ҳарбий хизматчи, шунингдек, захирада 1,3 миллион киши бор. Бундан ташқари, ҳарбийлаштирилган гуруҳларнинг бир қисми бўлган 400 минг киши, асосан, полиция бор. Сўнгги пайтларда мамлакат ўз армиясини модернизация қилишга эътибор қаратмоқда. Бразилия Европа ва АҚШдан ҳарбий қурол сотиб олади, шунингдек, у кучли флотга эга.

10. Покистон. Бу давлат Туркияни ортда қолдирган. 2021 йилда давлат мудофаа бюджети 12 фоизга ошган. Ҳозир Покистонда 654 минг ҳарбий хизматчи, 550 минг резервист, махсус полиция бўлинмалари шаклида 500 минг қўшимча хизматчи бор. Ҳозирда давлат ядро қуролини модернизация қилмоқда, ўз қўшинларини тайёрламоқда ва Хитойдан янги танклар харид қилмоқда.

Янгиликлар