Қашқадарёда «Lacetti» ва «Nexia-3» тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида «Lacetti» ва «Nexia-3» тўқнашиши оқибатида 4 киши вафот этди.

Маълум қилинишича,  19 март куни соат тахминан 08:00 да туманнинг Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган «Lacetti» автомашинаси билан «Қарши–Бешкент–Касби–Косон 4Р90» йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 километрида шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган «Nexia-3» автомашинаси қувиб ўтмоқчи бўлган. Оқибатда мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб, йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб уриган.

Ҳодиса оқибатида «Lacetti» автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р. тан жароҳати олиб, вафот этган. «Nexia-3” автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва «Lacetti» автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар