«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди

22 февраль куни UzAuto компаниясининг Тошкентдаги бош офисида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди.

Гимнастика федерацияси президентлигига номзодни тайинлаш овоз бериш якунларига кўра бўлиб ўтди ва Конференция иштирокчилари ушбу масъулиятли лавозимга Шавкат Умурзоқовни бир овоздан маъқулладилар.

Таъкидлаш жоизки, Шавкат Умурзоқов раҳбарлигида «Ўзавтосаноат» узоқ йиллар давомида Ўзбекистон гимнастика Федерациясининг бош ҳомийси бўлиб келган.

Конференция давомида Шавкат Умурзоқов ўсиб келаётган ёш авлод ҳаёти, ривожланиши учун спорт муҳим аҳамият касб этишини қайт этиб, Федерациянинг Олимпия ҳаракатларида юксак нуфузга эришганини алоҳида таъкидлади:

– Бугун Ўзбекистон гимнастикаси, булар ўз ишига фидокорона содиқ бўлган исм ва чеҳралари ёрқин гимнастикачилар, мураббийлар, шифокорлар ва Федерациянинг бутун дўстона жамоасидир. Бугунги кунда Ўзбекистон гимнастика федерацияси дунёнинг 162 та миллий федерациялар кучли 10 талигидан жой олди…”» деди у.

«Ўзавтосаноат» кўп йиллардан буён миллий гимнастикага катта ёрдам кўрсатиб келмоқда. Компания раҳбарияти бундан кейин ҳам ушбу хайрли анъанани давом эттириш ва спортчиларнинг юксак натижаларга эришиши учун барча шарт-шароитларни яратишни мақсад қилмоқда.

Янгиликлар