Тошкентда «Spark» метро бекатига тушиб кетди
Тошкентда 26 февраль куни «Spark» метро бекатига тушиб кетди.
Маълум қилинишича, шу куни тахминан соат 23:20 да «Шаҳристон» метро бекатининг чорраҳага яқин қисмида «Spark» русумли автомошинани ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, метронинг кириш қисмига тушиб кетган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Б.Д., ҳайдовчи М.Н. ва унинг ёнидаги йўловчи М.Н. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.