«Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган «Тахтақорача» довони 13 март куни соат 16:00 да автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Қайд этилишича, бунга М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони қисмида ўтувчи (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўприлиш юзага келгани сабаб бўлган.

«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар