Ғазода ёрдам марказида ўқ узилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
11 июнь куни Исроил ҳарбийлари Ғазo шаҳри жанубидаги Нетзарим йўлаги яқинида озиқ-овқат тарқатиш нуқтасида турган одамларга қарата ўқ узди. Бy ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Ғазо Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида камида 31 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Шунингдек, жанубий Ғазодаги Хон Юнус шаҳри атрофида бўлиб ўтган Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 4 нафари ал-Мавоси ҳудудида, бири эса Қизан Рашвон туманида жон бергани маълум қилинган.
Исроил армияси баёнотида айтилишича, унинг қўшинлари тунда Нетзарим коридори ҳудудида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлгани ва ёрдам тарқатиш пункти яқинида юзлаб одамлар яралангани хабар қилинган ҳудудда «огоҳлантирувчи ўқлар» отган.