Паркент туманида минг йиллик тарихга эга қабр топилди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида йўл қурилиши вақтида ёши минг йилдан ортиқ бўлган қабристон қолдиқлари топилди, деб хабар қилди Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган «Кумушкон» маҳалласининг қурилиш жараёнида тасодифан қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланди.

Аниқланишича, қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси бўлган. Қазишмалар ичидан, дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди.

Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодисалар