АҚШда консерватив фаол Чарли Кирк нутқ сўзлаётган пайтда отиб ўлдирилди

Америкалик таниқли консерватив шарҳловчи Чарли Кирк, Юта штатидаги университетлардан бирида нутқ сўзлаётган вақтда отиб ташланди. Президент Доналд Трамп Киркнинг ўлими ҳақида Truth ижтимоий тармоғида хабар берди.

Буюк ва ҳатто афсонавий Чарли Кирк вафот этди. АҚШ ёшларининг юракларини Чарлидан яхшироқ ҳеч ким тушунмаган. Уни барча севар ва ҳурмат қилар эди, айниқса мен, ва ҳозир у биз билан эмас, — деб ёзган АҚШ президенти.

Кейинги постида Трамп Киркнинг вафоти муносабати билан байроқларни пастга туширишни топширди.

Чарли Кирк ҳурматига, ҳақиқатан ҳам буюк америкалик ватандош учун, мен АҚШ ҳудудидаги барча байроқларни туширишни топшираман, — деди Трамп.

Жаҳон