Тошкентда дарахт босиб қолиши оқибатида бир киши вафот этди
17 май куни Тошкентда кузатилган кучли шамол туфайли дарахт қулаши натижасида икки киши жароҳат олган. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Шифокорларнинг маълумотига кўра, улардан бири оғир аҳволда шифохонага етказилган ва тез ёрдам бўлимида вафот этган. Иккинчи бемор эса бош-мия жароҳати билан узоқ давом этган операциядан сўнг реанимацияда даволанмоқда.
Шамол натижасида дарахтларнинг Spark русумли автомобиль ва автобус устига қулагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 май куни соат 19:00 атрофида Тошкентда кескин об-ҳаво ўзгариши кузатилган, кучли шамол чанг-тўзонларни келтириб чиқарган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа хизматлар қулаган дарахтлар оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда.