Йил бошидан бери оғир аҳволга тушиб қолган 3 мингга яқин ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Уларнинг кўпчилиги хорижда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган

Жорий йилнинг етти ойи давомида Миграция агентлиги хорижда оғир аҳволда қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига қайтарди.
Жумладан:
• 1 306 нафар — мураккаб молиявий аҳволда қолган фуқаролар;
• 518 нафар — болали аёллар;
• 1 022 нафар — болалар;
• 42 нафар — махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали.
Хусусан, тиббий кузатув талаб этилган фуқароларнинг 15 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинган.
Шунингдек, ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланган.





