Тошкентда омборхонада йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ

Тошкентнинг Бектемир туманидаги омборхонада ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.

Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин чиққани ҳақидаги хабар 12 август куни соат 15:18 да келиб тушган.

Ҳабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 16:49 да қуршаб олиниб, соат 17:02 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар