Колумбияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 кишидан ошди
900 дан ортиқ киши жароҳатланган деб ҳисобланмоқда

Колумбия ғарбида юз берган зилзила оқибатида камида 254 киши ҳалок бўлди, хабар беради Reuters.
Маълумотларга кўра, жароҳатланганлар сони 900 кишидан ошди. Чоко департаментидаги бир нечта аҳоли пункти электр энергиясиз қолмоқда.
Қайд этилишича, вайрон бўлган уйлар остида яна қанча одам қолаётгани номаълум.
Eслатиб ўтамиз, 10 август куни Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берган эди.





