Ўзбекистон фуқароларига пенсия тўловлари 1 сентябргача тўланиб берилади

Ўзбекистонда фуқароларга нафақа пуллари 1 сентябргача тўланиб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар қилади. 

Ҳабар қилинишича, пенсия олувчи кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахсларга, пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади, — дейилади хабарда.

Шунингдек, нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб, Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ тарқатилади.

Жамият