Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин
Ўзбекистонда 2025−2027 йилларга мўлжалланган пластик билан ифлосланишни камайтириш бўйича миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган жорий йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Хусусан, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш назарда режалаштирилган.
Аввалроқ, АИ-80 бензини йил якунигача чекланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.