Испанияда поезд устига девор қулаб тушди: машинист ҳалок бўлди
Испаниянинг Джелида шаҳрида йўловчи поезди йиқилган деворга тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда El País хабар бермоқда.

Ҳодиса Барселонадан 35 км ғарбда, Джелида ва Сан-Садурни орасидаги темир йўл магистралида содир бўлган.
Маҳаллий ҳокимиятлар маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида машинист ҳалок бўлди, камида 20 киши жароҳатланди.
Бир неча кун ичида бу Испанияда рўй берган иккинчи темир йўл ҳалокати ҳисобланади. 18 январь куни Испаниянинг жанубидаги Кордова шаҳри яқинида икки юқори тезликдаги поезд рельсдан чиқиб кетган ва натижада 42 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.





