Озарбайжон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 22 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилига йўл олди.

Сиёсат