Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Украина халқи ва етакчиси Владимир Зеленскийни Мустақиллик куни билан табриклади.

 

Украинанинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йўлида ривожланиб бораверди, – дейилади Зленскининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган хатида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Украина етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, Украина халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилади.

Владимир Зеленский Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасида дўст Украина ва Ўзбекистон халқлари манфаатлари йўлида самарали ҳамкорликни ривожлантириш ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш давом этишига ишонч билдирди.

Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва Ўзбекистонда украиналик болаларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича инсонпарварлик ташаббуслари ҳақидаги позициянгизни юқори баҳолайман, – деб таъкидлади Зеленский.

Жаҳон