Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан боради

Пезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия раҳбарларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Фото: Президент ахборот хизмати

Саммит давомида минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, ташриф доирасида Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар