Тошкент вилоятида 5 минг доллар порани олишдан бош тортган мансабдор шахс тақдирланди

Тошкент вилоятида 5 минг доллар миқдорида порани қабул қилишдан бош тортган мансабдор шахс мукофотланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Аниқланишича, 16 август куни мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг ҳизмат ҳонасидан, номаълум шахс томонидан қолдириб кетилган файл папкаси топилган.

Шундан сўнг, гувоҳлар иштирокида жилд кўздан кечирилганда, унинг ичида 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ аниқланган. Шу куни вилоят бошқармаси бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар иштирокида баённома тузилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди, — дейилади ҳабарда.

Тошкент