Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
Қамчиқ довонида 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда ёғингарчилик оқибатида кўчки юз берди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи 238,5-километрида Водий—Тошкент йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош-тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган.
Кўчки йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Аввалроқ, Қамчиқ довонида ёниб кетган юк машинаси ҳақида хабар берган эдик.