Россияда 16 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 16 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Ҳодиса 1 январга ўтар кечаси Звенигорская кўчасида содир бўлган. Гумонланувчи вояга етмаган жабрланувчини кўпқаватли уйнинг зинапоясида учратиб қолган.

Тергов маълумотларига кўра, аввалига у қизни бўғиб ўлдирмоқчи бўлган, сўнгра кийимларини йиртиб ташлаган. Ўз навбатида, қиз агрессив қаршилик кўрсатган ва эркакка енгил жароҳатлар етказиб, қочишга муваффақ бўлган, дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароси 2 январь куни қўлга олинди, унга зўрлашга уриниш ва жинсий зўравонлик айби қўйилди. Шунингдек, у Россияда рўйхатдан ўтмасдан юргани маълум бўлди.

Янгиликлар