Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тагача оширилади
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар миқдори ҳафтасига 100 тагача оширилади.
Тегишли шартнома ХХР авиация маъмурияти билан имзоланди. У қуйидагиларни кўзда тутади:
- томонлар ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига 100 тагача ошириш (иккала мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тагача авиақатнов);
- парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида икки мамлакатнинг исталган 7 та шаҳрига парвоз қилиш имкониятини яратиш;
- хизмат қилувчи 3 та авиакомпания сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартириш.
Келишув жорий йилнинг апрель ойида иккала мамлакат авиацион маъмуриятининг қўшимча учрашувидан сўнг кучга киради.