Андижонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги шахтада ишлаётган 46 ёшли эркак 25 ноябрь куни эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди.
Ҳодиса соат 10:00 да «Муҳаммад Тош» конида содир бўлган. Эркак тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида устига тош юмалаб кетиб, босиб қолган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳумнинг хотини ва икки фарзанди бўлган. Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.