Қозоғистон Хитой билан виза режимини бекор қилди

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги виза талабларидан ўзаро воз кечиш ҳақидаги келишув 10 ноябрдан кучга киради.

“Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида 2023 йил 17 майда Сиань шаҳрида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим тузилган. У 2023 йилнинг 10 ноябридан кучга киради”, дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Битим Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ХХРга давлат ташрифи доирасида имзоланган. Ҳужжат икки давлат фуқароларига давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга ва 180 календарь кун ичида жами 90 календарь кунигача визасиз саёҳат қилиш имконини беради. Илгари ҳужжатнинг кучга кириш санаси кўрсатилмаган эди.

Янгиликлар