Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайди
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ноябрь ойида 8 миллион долларга камайиб, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 32 миллиард 896,5 миллион долларни ташкил этмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакат олтин захираси 247 миллион долларга камайиб, 23 миллиард 725,9 миллион долларни ташкил этмоқда. Қимматбаҳо металлнинг ҳажми ҳам 0,4 миллион трой унсияга (12,4 тонна) камайиб, 11,6 миллион трой унсиясини (тахминан 360,80 тонна) ташкил этди.
Хорижий валютадаги захира активлари (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) эса 8,3 миллиард доллардан 8,6 миллиард долларга етди.