Дунёнинг 26 та энг қашшоқ мамлакати 2006 йилдан буён энг юқори қарзга эга
Жаҳон банкининг 13 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, дунёнинг 20 дан ортиқ қашшоқ мамлакатлари 2006 йилдан бери энг юқори қарз даражасига эга.
Қайд этилишича, энг камбағал мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотидаги халқаро ёрдам улуши сўнгги йигирма йилдаги энг паст даражага тушиб кетган, бу уларнинг кўпчилигини ноқулай шартларда молиялаштиришни олишга мажбур қилади.
Натижада, уларнинг давлат қарзи аҳоли жон бошига ўртача йиллик даромади $1145 ни ташкил этган ҳолда, ЙИМнинг ўртача 72% га етган.
Ҳисоботда таъкидланишича, дунёнинг қолган мамлакатлари иқтисодиёти «сезиларли даражада тикланган» бўлсада, бугунги кунда 26 та энг камбағал давлатнинг иқтисодий кўрсаткичлари CОВИД-19 пандемияси бошланишидан олдинги даражадан пастлигича қолмоқда.
Энг паст даромадлилар рўйхати 26 та мамлакатни ўз ичига олади:
- Афғонистон;
- Бурунди;
- Буркина-Фасо;
- Марказий Африка Республикаси;
- Конго Демократик Республикаси;
- Эритрея;
- Эфиопия;
- Гамбия;
- Гвинея-Бисау;
- Либерия;
- Мадагаскар;
- Мали;
- Мозамбик;
- Малави;
- Нигер;
- КХДР (Корея Халқ Демократик Республикаси);
- Руанда;
- Судан;
- Серра-Леоне;
- Сомали;
- Жанубий Судан;
- Сурия;
- Чад;
- Того;
- Уганда;
- Яман.