Полша Беларус билан чегарани ёпиш ҳақида расман хабар берди

Беларус 12-сентябр кечаси, Полшадан ўтган ўртадаги қуруқлик чегарасини ёпилгани ҳақида расмий хабар олди. Бу ҳақда Беларус Давлат чегара қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Полша Республикаси Чегара хизматидан Беларус вақти билан 12-сентабр куни соат 01:00 дан бошлаб қолган халқаро назорат-ўтказиш пунктларининг ёпилиши ҳақида расмий хабарнома олинди, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Беларус чегараларида навбатда турган фуқароларни «тезкорлик билан расмийлаштириш учун барча чоралар кўриб чиқилмоқда».

Қўмита маълумотларига кўра, Полша назорат-ўтказиш пунктлари ёпилишига 12 соат қолганда «Тереспол» ва «Кукурыки» чегара ўтказиш пункти олдида тахминан 2000 та транспорт воситаси: 1600 та енгил автомобиль, 300 та юк автомобили ва 70 та автобус навбатда турган.

Давлат чегара қўмитаси расмий вакили Антон Бычковский маълум қилишича, чегаранинг ёпилиши икки автомобиль ўтказиш пунктларига тааллуқли бўлади булар: «Брест» — «Тереспол» ва «Козловичи» — «Кукурыки», шунингдек, тўрт темир йўл чегара ўтказиш пунктлари ҳам: «Гродно» — «Кузница Белостоцая», «Берестовица» — «Зубки Белостоцкие», «Свислоч» — «Семеновка», «Брест» — «Тереспол».

 

Жаҳон