School 21 Ўзбекистондаги фаолиятининг икки йиллигини нишонлади
Жорий йил 21-декабрь куни Самарқанд кампусида Ўзбекистонда School 21 рақамли технологиялар мактаби фаолиятининг икки йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Байрам «School 21 — Инсонлар» концепцияси асосида ўтказилди. Ушбу концепция School 21 нинг асосий ресурси — инсонлар, яъни иштирокчилар, ҳамкорлар ва жамоа бўлиб, улар биргаликда IT соҳасида ўсиш ва ривожланиш учун зарур муҳитни шакллантиришини таъкидлайди.
Мазкур тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар бўйича маслаҳатчиси Анваров Ансор Алимардон ўғли ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хўжамбердиев Дилмурод Эркиновичларнинг иштирок этганлиги ғоянинг аҳамиятини янада мустаҳкамлайди.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда School 21 атрофида таълим ва лойиҳа амалиётидан тортиб, карьера имкониятлари ва ҳамкорликкача бўлган рақамли компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган ҳамжамият ва инфратузилма шаклланмоқда. Буларнинг барчаси эса Ўзбекистон IT-экотизимининг тобора ривожланишига хизмат қилмоқда.

Тадбирнинг расмий қисмида меҳмонлар кампус фаолиятининг натижалари ва School 21 даги амалиёт ҳамда «peer-to-peer» методикасига асосланган, ҳамкорликда ишлаш ва ҳақиқий лойиҳавий вазифаларни бажариш орқали амалга ошириладиган таълим ёндашуви билан яқиндан танишдилар. Ўтган икки йил давомида School 21 нинг Самарқанд ва Тошкент кампусларига 85 000 дан ортиқ аризалар келиб тушди ва 9 600 дан ортиқ талабгорлар «ҳовуз» саралаш интенсивида иштирок этишга муваффақ бўлишди.
Бу давр мобайнида Ўзбекистондаги School 21 нафақат таълим маскани, балки профессионал жамоалар учун қулай муҳит яратувчи майдонга айланди. Мактубда иштирокчилар ва ҳамкорлар учун очиқ учрашувлар, маҳорат дарслари, хакатонлар, идеатонлар ва геймжемлар каби йирик форматлардаги 950 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
School 21 Европа ва Осиёдаги маҳаллий ҳамда халқаро компанияларни ўзида қамраб олган 80 дан ортиқ ташкилотдан иборат ҳамкорлик тармоғини шакллантирмоқда ва ривожлантирмоқда. Мактуб ҳамкорлар билан биргаликда иштирокчиларнинг амалий вазифалар, карьера имкониятлари ва касбий мослашуви, жумладан амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш бўйича қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтирмоқда.

School 21 – бу, енг аввало, инсонлар. Барчасини нолдан бошлашга қарор қилган иштирокчилар. Уларни бу йўлга бошловчи ва кўмаклашувчи жамоа. Кампус ҳаёти ва клубларини ривожлантирувчи волонтёрлар. Карьера имкониятларини тақдим этувчи ҳамкорлар. Ва, албатта, рақамли кўникмаларни ривожлантириш борасида қўллаб-қувватловчи давлат идоралари. Шулар туфайли, бугун School 21 ҳамма учун очиқ ва қулай бўлган фаол масканга айланмоқда, — деб таъкидлади School 21 ижрочи директори Зарина Лухманова.
«School 21 – Инсонлар!» концепциясининг янги босқичи мактаб – илм оладиган, ташаббусларни қўллаб-қувватлайдиган ва бошлашга кўмаклашадиган, таълимни ҳақиқий касбий имкониятларга айлантирадиган инсонлар туфайли ўсади ва ривожланади, деган ғояни илгари сурди. Тадбир давомида мактаб иштирокчилари томонидан лойиҳалар тақдимоти ўтказилди, шунингдек, ҳамкорлар ва асосий таълимнинг энг фаол иштирокчиларини турли номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Best Team of the year» номинациясига эга бўлганлигимиз биз учун, аввало, School 21 ва инсонлар эътирофини англатади. Бу масканда ҳар доим кампус жамоаси, волонтёрлар, ҳамкорлар ва иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис этиш мумкин. Улар бор экан, хато қилишдан, саволлар беришдан, қайта синаб кўришдан ва ўсишдан қўрқмайсиз. Бу муҳитда биз жамоа бўлишни ўргандик ва ўз стартапимиз билан саҳнага дадил чиқа олдик. Бизга билдирилган ишонч, ҳурмат ва тўғри йўлда эканлигингизни ҳис қилиш имконияти учун School 21 га чексиз миннатдорлик билдирамиз, – дея ўз кечинмалари билан ўртоқлашди School 21 асосий таълим иштирокчиси Нафиса Мирзаева.

Расмий қисмдан сўнг кампус интерфаол ўйинлар ва тадбирлар ўтказиладиган очиқ майдон сифатида ўз фаолиятини давом эттирди. Бунда меҳмонлар учун SI ёрдамида тасвирлар яратиш, VR ўйинлар, квестлар, рақсларга мўлжалланган ҳудудлар, киберхавфсизлик ва спорт дастурлаш бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Шу ўринда, School 21 аъзоси бўлишни ва IT соҳасида ўз кучини синаб кўришни истаган барчани саралаш «ҳовузи»га таклиф этамиз. Унинг энг яхши иштирокчилари ўртача 6 ойдан 3 йилгача давом этувчи асосий таълим босқичига қабул қилинади, бунда муддат иштирокчи танлаган таълим тезлиги асосида белгиланади.

Кейинги саралаш «ҳовузлари» саналари:
• Тошкент – 19-январ, аризалар 14-январгача қабул қилинади;
• Самарқанд – 19-январ, аризалар 14-январгача қабул қилинади.
School 21 ҳаволаси орқали ўқиш учун ариза топшириш мумкин.
Самарқанд
Почта: [email protected]
Телефон: +998930394442
Манзил: Самарқанд, Ибн Сино кўчаси, 17а
Тошкент
Почта: [email protected]
Телефон: +998930394447
Манзил: Тошкент, Зиёлилар кўчаси, 13





