Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига челак тушиб кетиши оқибатида вафот этди

Россияда ишлаётган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошига цемент қоришмаси бор челак тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 78.ру нашри хабар берди.

Фуқаро Ленинград вилоятида, Новосаратовка қишлоғида қурилишда ишлаётган бўлган.

Қайд қилинишича, 1 июнь куни 112 хизматига фуқаронинг бошига ғишт тушгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ҳодимларга кўра, аслида марҳумнинг бошига ичида цемент қоришмаси қолдиқлари бўлган челак тушган.

Жабрланувчи туман клиник шифохонасига олиб кетилган, бироқ бир неча соатдан сўнг вафот этган.

Шунингдек, хабарда кузатув камераси ёзувларида, соат 11:47 да номаълум шахс қурилаётган уйнинг олтинчи қаватидан пастга қарагани ва кейин челакни ташлагани акс этгани ҳақида маълумот келтирилган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жаҳон