Шри-Ланкада 400 мингдан ортиқ киши сув тошқинларидан жабрланди
Шри-Ланкада деярли 402 минг киши кучли ёмғир ва сув тошқинидан жабрланди ва 17 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақида «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг аниқ сони 401 707 кишини ташкил қилмоқда. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида Маннар ва Яффна туманлари қайд қилинди. Мамлакатда жами 2 мингдан ортиқ уй-жой табиий офатдан тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.
Ёмғир ва сув тошқинлари 64 минг гектар майдондаги шоли экинларини ювиб кетди, 20 мингга яқин фуқаро сув босган ҳудудлардан эвакуация қилинди.
Метеорология департаменти хабар беришича, Шри-Ланканинг аксарият қисмида ёғингарчилик давом этади.