АҚШда фуқаро коронавирусга қарши эмланганидан бир неча соат ўтиб, вафот этди
АҚШ фуқароси коронавирусга қарши эмланганидан бир неча соат ўтгач вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» нашри хабар берди.

Фото: Getty Images
Хабар қилинишича, Калифорния штатининг Пейсер округи шерифи фуқаро декабрда COVID-19 билан касалланганини аммо у 21 январь куни у вирусга қарши эмланганини маълум қилган.
«Ўлим сабаблари ҳақида гапириш ҳали эрта, тергов маҳаллий, федерал ва штат даражасида давом этмоқда», дейилади хабарда. Таъкидланишича, марҳум вилоят соғлиқни сақлаш бўлимида эмланмаган. «Fox» телеканилига кўра, фуқарога Moderna ёки Pfizer вакцинаси ишлатилгани номаълум.
Мавзуга доир:
- Исроилда эркак COVID-19’га қарши эмлангач, юрак хуружидан вафот этди
- Норвегияда «Pfizer» вакцинаси билан эмланганидан сўнг 23 киши вафот этди
- Аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етакчи мамлакатлар — рейтинг
- Исроил қандай қилиб коронавирусга қарши эмлаш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда? — таҳлил
Аввалроқ коронавирусга қарши вакцина билан эмланган яна бир исроиллик эркак вафот этгани хабар қилинган эди.