Жиззахда Иккинчи жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган милтиқ топилди
Жиззах шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид милтиқ топилган. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Фото: Postda.uz
Маълум бўлишича, «Наврўз» МФЙда яшовчи 66 ёшли М.А. турар жойи ҳудудидаги омборхонани тозалаётиб ёғочлар орасидан милтиқ топиб олган. Топилмани шаҳар ИИО ФМБга топширган М.А. 1941 йилда ишлаб чиқарилган 2 стволли 16 калибрли ушбу ов қуроли унинг марҳум отасига тегишли бўлганини билдирган.
Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: