Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни уйсиз қолдирди
Жанубий Суданда кенг кўламли сув тошқинлари қарийб 1,4 миллион кишига таъсир кўрсатди. Табиий офат 379 мингдан зиёд фуқарони ўз уйини ташлаб кетишга мажбур қилди. Бу ҳақида БМТнинг гуманитар масалларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар бермоқда.
Унга кўра, мазкур сув тошқинлари сўнгги йилларда юз берган энг ҳалокатли табиий офатлардан бирига айланган. Йўлларни сув босиши оқибатида гуманитар ёрдам ишчилари жабрланганларга кўмаклашишда жиддий қийинчиликларга учрамоқда.
азият безгак тарқалиши туфайли янада қийинлашмоқда — шундоқ ҳам жабрланган ҳудудлардаги заиф соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча юклама тушяпти, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, сув тошқинлари инфратузилмалар бузилишига ва қишлоқ хўжалиги майдонларининг яксон бўлишига олиб келган. Бу эса мамлакатдаги гуманитар инқирозни янада мураккаблаштирмоқда.
Аввалроқ, Жанубий Судандаги сув тошқини ҳақида хабар берган эдик.