Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди

Баҳодир Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Аҳмедов (1973 йилда туғилган) турли йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори, маданият ва спорт вазири, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020 йилнинг ёзида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланган эди. Тайинловга қадар у маданият вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

1 ноябрь куни Авазхон Тожихонов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди. Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги “Конвенсион марказ мажмуаси дирексияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар