Ўзбекистонлик талабаларга хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш учун ссуда ажратилади

Ўзбекистон ҳукуматининг 2024 йил 2 майдаги қарорига мувофиқ, Work and Travel дастурлари доирасида хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш учун бораётган талабалар учун фоизсиз ссуда ажратиш тартиби 2025 йил 15 майдан жорий этилади. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» телеграм канали хабар берди.

Мазкур тартиб Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Янги Зеландияга сафар қилувчи талабаларни қамраб олади.

Қарорга кўра, ҳар йили 2 000 нафаргача талабага энг кам иш ҳақининг (БҲМ) 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади. Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) платформаси орқали қабул қилинади.

Ариза топширишда талаб этиладиган ҳужжатлар:

• xорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси;

• aгар мавжуд бўлса, қарзни кафиллик асосида қайтариш мажбуриятини олган шахсга оид молиявий ҳужжатлар;

• ссуда олувчи хориждан қайтгач, уни 1 ой муддатда тўлиқ қайтариши шарт.

Йил давомида ажратиладиган ссуда сони 2 000 нафар талабага етганидан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади. Навбат етмаганлар келаси йилда қайтадан мурожаат қилишлари керак бўлади.

 

Ўзбекистон